
Италия терма жамоаси бош мураббийи Женнaро Гаттузо Молдовага қарши қийин ғалабадан сўнг интервью берди. Пайшанба куни бўлиб ўтган ЖЧ-2026 саралаш босқичи учрашувида "кўк формалилар" 2:0 ҳисобида Молдовани мағлуб этишди. Учрашувнинг 88-дақиқасида биринчи гол киритилган бўлса, иккинчи гол 92-дақиқада урилди.
"Бу ёмон ўйин бўлган деб ўйлайсизми? Бу нимаини англатади? Жамоа тўлиқ устунлик қилди, биз рақибга бирорта ҳам дарвозага тўп йўллашга имконият бермадик.
Агар сиз Молдованинг Норвегияга 1:11 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинини кутган бўлсангиз, бу сизнинг муаммоингиз. Футболда осон ўйинлар бўлмайди.
Биз таркибни тўлиқ ўзгартирдик ва кўплаб ўзгаришлар сабаб мағлуб бўлишимиз мумкинлигини ҳис қилгандим. Футболчилар олдида бош эгаман," – деди Гаттузо RAI Sportга берган интервьюсида.
16 ноябрь куни Италия Норвегия билан сўнгги тур ўйинида майдонга тушади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.