
Москвадаги "Локомотив" клубининг собиқ бош мураббийи Юрий Сёмин ҳозирда дунёнинг энг кучли учта футбол жамоасини санаб ўтди. "Ҳозир дунёдаги энг кучли жамоа – бу ПСЖ.
Уларнинг футболчилари жуда истеъдодли, ҳозирда бундай даражадаги футболчиларни топиш қийин. Шунингдек, "Реал" ҳам ўзгаришларга эришди ва ПСЖга яқинлашмоқда.
Улар таркибни кучайтирди. Учинчи жамоа эса Англиянинг "Арсенал"и.
Улар ҳам Европанинг энг яхши жамоаси унвони учун курашга қўшилишлари мумкин", – дейди Сёмин "РИА Новости" билан суҳбатда. У шунингдек, ушбу учта жамоада заиф томонлар йўқлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Франция чемпиони ҳисобланади ва ҳозирда Лига 1 мусобақасида пешқадамлик қилмоқда. "Реал" Испания чемпионатида "Барселона"дан уч очко фарқ билан биринчи ўринда бормоқда.
"Арсенал" эса Англия Премьер-лигасида "Манчестер Сити"ни тўрт очкога ортда қолдириб, турнир жадвалининг юқорисида жойлашган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.