
Собиқ танилган дарвозабон Евгений Корнюхин «ПСЖ» футбол клуби дарвозабони Матвей Сафоновнинг ҳозирги ҳолати ҳақида ўз фикрларини билдирди. Доннарумманинг жамоани тарк этиши ортидан парижликларнинг асосий дарвозабони яқинда харид қилинган Люқа Шевале бўлди.
Сафонов эса жорий мавсумда бирор дақиқа ҳам майдонга тушмади. «Сафонов учун ягона йўл - клуб раҳбариятига мурожаат қилиб, ижарага ўтишни сўраш.
Агар у яна ярим мавсум захирада ўтирса, уни умуман эсламай қўйишади. «ПСЖ»да иккинчи ёки учинчи дарвозабон бўлиш - бу ҳеч нарса эмас», - дея Корнюхиннинг сўзларини келтиради «Спорт День за Днём».
Сафонов 2024 йилнинг ёзидан бери «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Франция чемпионатига «Краснодар»дан кўчиб ўтган.
Умуман олганда, россиялик футболчи Париж жамоаси сафида 17 та учрашувда майдонга тушган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.