
Нидерландиянинг АЗ Алкмаар клуби ярим ҳимоячиси Кес Смит бир нечта европалик гранд клубларнинг эътибор марказида. Daily Mail нашрининг хабарига кўра, 19 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клублар орасида Мюнхеннинг "Бавария"си, Дортмунднинг "Боруссия"си, Мадриднинг "Реал"и ва Англиянинг "Ньюкасл" жамоалари бор.
Нидерландия клуби ёш ярим ҳимоячини келгуси йили трансфер қилишга тайёр, бироқ бу учун тахминан 22 миллион евро талаб қилинади. Смитнинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача амал қилади.
Жорий мавсумда футболчи 19 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.