
Бразилиялик ярим ҳимоячи Лукас Пакета ёзги трансфер ойнасида «Вест Хэм»ни тарк этиши мумкин. Globo Esporte хабарига кўра, Пакета қишки трансфер ойнасида клубни тарк этмайди, бироқ у кейинги ёзги трансфер давридан сўнг жамоани тарк этиш ниятида.
«Вест Хэм» ўз футболчиси учун 60 миллион евро талаб қилмоқда. Маълум бўлишича, Пакета ўтган ёзда «Фламенго»га қайтиши мумкин эди, бироқ у «Вест Хэм»га ҳурмат сифатида бундай трансферни талаб қилмаган.
Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 28 ёшли ярим ҳимоячи 11 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027-йилнинг ўртасигача мўлжалланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.