
Россиялик футболчи, "Монако" клуби ярим ҳимоячиси Александр Головин, қанча ёшгача футбол ўйнашни режалаштираётгани ҳақида саволга жавоб берди. "Ўйлайманки, барчаси хоҳишга боғлиқ.
Хоҳиш бор экан, ўйнайман. Умид қиламанки, соғлигим узоқ вақт футбол ўйнашга имконият беради", – деди Головин "Советский спорт" нашрига берган интервьюсида.
Ярим ҳимоячи шунингдек, баъзи футболчиларнинг узоқ вақт давомида фаолиятини якунламаганини мисол қилиб келтирди. Масалан, Сергей Игнашевич ва Лука Модрич.
Ҳозирда Головин 29 ёшда. Унинг "Монако" билан тузган меҳнат шартномаси 2028/29-йилги мавсум охиригача амал қилади.
Аввалроқ ярим ҳимоячи ўз профессионал фаолиятини Россия чемпионатида якунламоқчи эканлигини билдирган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.