
Польша миллий жамоаси бош мураббийи Ян Урбан ЖЧ саралаш босқичидаги Мальта билан ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди. Ўтган турда Мальта кутилмаган натижа қайд этиб, Финландияни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Польша ва Нидерландия 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
"Жамоамиздаги ҳамма бир-бирини яхши тушуниши учун ишлашимиз керак. Бунинг учун барқарорлик зарур.
Агар бу бўлмаса, ўйин кутганимиздек кечмаслиги мумкин. Ушбу жамоанинг имконият чегарасини айтиш қийин.
Лекин мен жамоанинг ривожланаётганидан хурсандман", – дейди Урбан Польша футбол ассоциациясининг расмий сайтига берган интервьюсида. "Ўзгаришлар бўлади.
Бу турли сабабларга кўра юз беради – баъзида сариқ карточкалар, баъзида жароҳатлар сабаб, баъзида эса кимдир ўз имкониятини кутади", – қўшимча қилди Урбан. Польша гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш имкониятини назарий жиҳатдан сақлаб қолмоқда.
Гуруҳда ҳозирда Нидерландия 17 очко билан биринчи ўринда, Польша 14 очко билан иккинчи, Финляндия 10 очко билан учинчи, Мальта 5 очко ва Литва эса 3 очкога эга. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.