date

Ливерпуль Гравенберх билан шартномани узайтиришга яқин


Ливерпуль клуби ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх жамоа билан меҳнат шартномасини узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манбаларига кўра, томонлар 2030 ёки 2031 йилгача мўлжалланган янги келишувни имзолаш арафасида. Қайд этилишича, Гравенберх ўтган ёзда саудиялик клубнинг катта молиявий таклифини рад этган, чунки у Энфилдни тарк этишни истамаган.

23 ёшли футболчи жорий мавсумда жами 12 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, Гравенберхнинг трансфер қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ливерпуль Гравенберх билан шартномани узайтиришга яқин