date

Гвардиола Германия терма жамоаси вакилини хоҳламоқда

Гвардиола Германия терма жамоаси вакилини хоҳламоқда
Кёльн клуби вингери Саид Эл-Мала Манчестер Сити клубини қизиқтирмоқда. 19 ёшли футболчи Бундеслигадаги дебют мавсумида ёрқин ўйинлари билан Европа грандлари эътиборини тортди.

Sky Sportнинг хабарига кўра, Ман Сити бош мураббийи Хосеп Гвардиола ушбу иқтидорли немис футболчисини жамоага олиб келишга қизиқиш билдирмоқда. У инглиз клубининг трансфер бозоридаги устувор мақсадларидан бири сифатида кўрилмоқда.

Саид Эл-Мала жорий Германия чемпионати доирасида ўтказган 10 ўйинда 4 гол ва 2 голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали томонидан унинг қиймати 18 миллион еврога баҳоланган.

Ноябрь ойида вингер илк бор Германия миллий терма жамоасига чақирилган, бироқ у ҳали дебют қилмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Германия терма жамоаси вакилини хоҳламоқда