date

Александр Головин ўйин олди тайёргарлик ҳақида


Россиялик футболчи, "Монако" жамоасида марказий ярим ҳимоячи сифатида тўп сураётган Александр Головин ўйинларга тайёргарлиги ҳақида сўзлаб берди. "Профессионализм нуқтаи назаридан мен ҳар доим ўйинларга тайёргарликка жиддий ёндашганман.

Ўйиндан икки кун олдин аниқ соат 11:00 да ухлашга ётаман, фақат сув ичаман. Овқатланиш борасида ҳам ўйиндан икки кун олдин тўғри рационга амал қиламан", - деди Головин "Матч ТВ" телеканалида.

Жорий мавсумда Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси монаколиклар сафида тўққизта ўйинда қатнашди ва икки гол уришга муваффақ бўлди. 12-турдан сўнг "Монако" Лига 1 турнир жадвалида 20 очко билан олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Александр Головин ўйин олди тайёргарлик ҳақида