
2023-2025 йиллар давомида "Гавр" шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Далер Кузяев ушбу жамоада тўлиқ ўзини кўрсата олмади. Бу борада "Монако" клуби футболчиси Александр Головин ўз фикрларини билдирди.
Головиннинг фикрига кўра, Кузяевнинг "Гавр"да ўзини намоён қилмаслиги унинг айби эмас, балки жамоанинг ёпиқ ўйин услуби сабаб бўлган. "Мен буни унинг муваффақиятсизлиги деб айтмаган бўлардим – бу жамоанинг муваффақиятсизлигидир.
Бу ерда Кузяевнинг айби йўқ, чунки жамоа унинг ўйин услубига мос келмайдиган футбол ўйнаган. Улар жуда-жуда ёпиқ ўйнашган", – деди Головин "Матч ТВ"га берган интервьюсида.
Головин, шунингдек, Далер Кузяевнинг яратувчанлик борасида яхши эканлигини, аммо "Гавр" жамоаси ҳимоявий футболни афзал кўрганини таъкидлади. Далер Кузяев "Гавр" сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 2 та голли узатма амалга оширган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.