
Гаити терма жамоаси ўз тарихида иккинчи бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Биринчи марта бу воқеа 1974-йилда содир бўлган эди, ўшанда Гаити футболчилари Италия терма жамоасига қарши ўйинда гол уришга муваффақ бўлишган.
Қизиқарли томони шундаки, жаҳон чемпионатига саралаш босқичида Гаити жамоаси бирорта ҳам ўйинни ўз майдонида ўтказмаган. Улар барча ғалабаларини, жумладан Никарагуа терма жамоасига қарши 2:0 ҳисобидаги ҳал қилувчи ўйинини ҳам сафарда қўлга киритишди.
Сўнгги йилларда Гаити мамлакати жиддий сиёсий ва ижтимоий инқирозни бошидан кечирмоқда. Бу инқироз давлатни жиноятчилик авж олган ҳолатга олиб келган, қуролланган тўдалар ҳатто пойтахт Порт-о-Пренсни ҳам назорат қилиб турибди.
Айнан шу сабабли Гаити терма жамоаси ўз ўйинларини уй стадионида ўтказа олмайди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.