
Босния ва Герцеговина терма жамоаси бош мураббийи Сергей Барбарез ЖЧ плей-офф ўйинлари қуръаси натижалари ҳақида фикр билдирди. Боснияликларнинг ярим финалдаги рақиби Уэльс бўлиб, учрашув 2026-йил март ойида сафарда бўлиб ўтади.
"Ўйлайманки, бу қуръа билан яшаш мумкин. Уэльс – ўз майдонида айниқса кучли жамоа, аммо бизда ҳам ўз кучли томонларимиз ва қилаётган ишларимизга ишонч бор.
Ушбу баҳс қийин бўлади, бироқ биз яхши тайёргарлик кўриб, максимал даражада ўзимизни кўрсата оламиз", – деди Барбарез bhfudbal.ba нашрига берган интервьюсида. "Менинг ягона истагим – агар финалга чиқадиган бўлсак, уни ўз майдонимизда ўтказиш эди.
Бу ҳаммамиз учун катта мотивация бўлади. Аввало, Уэльсда катта ишни амалга оширишимиз керак, агар бунга эришсак, ўз стадионимизда жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашамиз".
Босния – Уэльс жуфтлиги ғолиби финалда Италия – Шимолий Ирландия жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.