date

Алиссон майдонга қайтмоқда


Ливерпул дарвозабони Алиссон сафга қайтди. Бу ҳақда мерсисайд жамоаси бош мураббийи Арне Слот жума кунги матбуот анжуманида маълум қилди.

"Алиссон ўтган ҳафта ва бу ҳафта машғулотларда қатнашди, шунинг учун агар бугун ҳаммаси яхши бўлса, у эртага ўйнаши мумкин. Агар у тайёр бўлса, асосий таркибда майдонга тушади", - деди Слот журналистларга.

Маълумки, Алиссон сентябрь ойи охирида Истанбулда "Галатасарай"га қарши ўйинда (0:1) жароҳат олган эди. Бразилиялик дарвозабон жамоасининг турли мусобақалардаги саккизта ўйинини ўтказиб юборди.

22-ноябрь, шанба куни "Ливерпул" Премер-лига доирасида "Ноттингем Форест"ни ўз майдонида қабул қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Алиссон майдонга қайтмоқда