date

Вильярреал қийин ўйинда Мальорка устидан ғалаба қозонди


Испания Ла Лигасининг 13-турида "Вильярреал" ўз майдонида "Мальорка"ни қабул қилди. Ўйин жуда муросасиз кечди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Альфонсо Педраса чап қанотдан узоқ устунга узатма амалга оширди, Айосе Перес эса тўпни марказга қайтарди. Жерард Морено эса дарвозабонга имконият қолдирмай, тўпни дарвозага йўллади – 1:0.

Меҳмонлар дарҳол жавоб қайтарди: Пабло Торре марказдан Саму Коштага ўнг қанотга пас берди ва у 15 метр масофадан тўпни узоқ бурчакка йўллади – 1:1. Ўйиннинг иккинчи бўлимида кураш янада кескин тус олди.

84-дақиқада Тейжон Бьюкенен ўнг қанотдан пас узатди. Ҳимоячи тўпни қайтаришга уринди, аммо Тани Олувасейи тўпни дарвоза тўрига чиройли зарба билан йўллади – 2:1.

Мазкур ғалаба "Вильярреал"ни турнир жадвалида етакчи клублардан атиги икки очкога узоқлаштирди. "Мальорка" эса пастки ўринларда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Вильярреал қийин ўйинда Мальорка устидан ғалаба қозонди