Калифорнияда ниҳоятда кам учрайдиган ҳолат: аёл ҳомилани қорин бўшлиғида кўтариб, соғлом фарзандли бўлди

Калифорнияда  ниҳоятда кам учрайдиган ҳолат: аёл ҳомилани  қорин бўшлиғида кўтариб, соғлом фарзандли бўлди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Калифорнияда 41 ёшли аёл бачадон ташқарисида, айнан қорин бўшлиғида ҳомиладорликни кўтариб, соғлом чақалоқни дунёга келтирди.
  • Аёл тухумдонидаги киста ва мунтазам бўлмаган ҳайз сикли туфайли ҳомиладорликни сезмаган, вазият тухумдон кистасини олиб ташлаш учун шифохонага борганида аниқланган.
  • Тиббиётда жуда кам учрайдиган ушбу ҳолатда шифокорлар она ва болани сақлаб қолиш учун мураккаб жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказишган.

2025 йил декабрь ойида АҚШнинг Калифорния штатида тиббиётда ниҳоятда кам учрайдиган ҳолатлардан бири қайд этилди. 41 ёшли аёл ҳомилани бачадон ичида эмас, балки қорин бўшлиғида кўтариб, соғлом чақалоқни дунёга келтирди.

Аёл бир неча йил давомида тухумдонидаги катта киста билан яшаган. Қорин ҳажмининг катталашиши ҳам ҳомиладорлик билан эмас, айнан киста билан боғланган. Ҳайз циклининг мунтазам бўлмагани эса ҳомиладорлик эҳтимолини сезмаганининг сабабларидан бири бўлган.

Вазият 2025 йил декабрь ойида, аёл тухумдонидаги кистани олиб ташлатиш учун шифохонага мурожаат қилганида аниқланган. Дастлабки текширувларда ҳомиладорлик аломатлари аниқлангач, шифокорлар қўшимча текширувлар ўтказган.

Текширув натижалари эса мутахассисларни ҳайратда қолдирган: бачадон бўш бўлган, ҳомила эса ундан ташқарида — қорин бўшлиғида ривожланган. Бу ҳолат қорин бўшлиғи ҳомиладорлиги деб аталади ва бачадондан ташқари ҳомиладорликнинг энг кам учрайдиган шаклларидан биридир.

Одатда бундай ҳомиладорликлар жиддий хавф туғдиради. Чунки бачадондан ташқаридаги тўқималар ҳомиланинг нормал ривожланиши учун етарли шароит ва қон таъминотини таъминлай олмайди. Бундан ташқари, она учун кучли ички қон кетиши каби ҳаёт учун хавфли асоратлар юзага келиши мумкин.

Аммо мазкур ҳолатда ҳомила деярли тўлиқ муддатгача ривожланиб, омон қолган. Шифокорлар она ва болани сақлаб қолиш учун мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказган. Операция давомида кистани олиб ташлаш билан бирга, чақалоқ ҳам дунёга келтирилган. Амалиётда турли тиббий йўналишлардаги мутахассислардан иборат жамоа иштирок этган. Шифохона маълумотларига кўра, жарроҳликдан кейин она ва чақалоқнинг аҳволи барқарор бўлган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар