Токиода ноодатий тунги тадбир: ёшлар рақсга тушиш ўрнига китоб мутолаа қилди

Япониянинг Токио шаҳрида тунги клуб форматини китоб мутолааси билан уйғунлаштирган ноодатий тадбир бўлиб ўтди. "Jucy Book Rave" деб номланган кечада ёшлар DJ мусиқаси остида рақсга тушиш ўрнига китоб ўқишга вақт ажратди.
Тадбирнинг асосий ғояси мутолаани одатий кутубхона ёки уй шароитидан чиқариб, ёшлар учун қизиқарли ва ноодатий муҳитга олиб киришдан иборат бўлган. Ташкилотчилар мусиқа, тунги клуб атмосфераси ва китоб ўқишни бирлаштириш орқали ёшлар орасида мутолаага бўлган қизиқишни оширишни мақсад қилган.
Иштирокчилар тадбирга ўзлари ёқтирган китобларни олиб келишлари ёки бошқа қатнашчилар билан китоб алмашишлари мумкин бўлган. Шу тариқа кеча нафақат мутолаа, балки китоблар ва фикрлар алмашинуви учун ҳам имконият яратган.
Тадбир давомида мусиқа овози баландроқ қўйилиб, рақсга тушишни истаганлар учун ҳам имконият яратилган. Шу сабабли иштирокчилар кечани китоб ўқишдан бошлаб, кейинчалик мусиқа остида ҳордиқ чиқаришлари мумкин бўлган.































Изоҳлар 0
…