Аэропортдаги драматик кеча: Жезуш ва Проэнса Роналдунинг кетишини тўхтата олмади

1 дақиқа ўқиш521
Аэропортдаги драматик кеча: Жезуш ва Проэнса Роналдунинг кетишини тўхтата олмади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Португалия футбол федерацияси президенти Педру Проенса ва бош мураббий Жорже Жезуш Криштиану Роналдуни жамоага қайтариш учун Копенҳаген аеропортига шахсан борган бўлса-да, футболчи ўз қароридан қайтмади.
  • Оғир суҳбатларга қарамай, Роналду миллий жамоани тарк этиш қарорини ўзгартирмади ва ўз самолёти билан Мадридга учиб кетди.
  • ФПФ интизом кодексига кўра, Роналду бир ойдан олти ойгача дисквалификация қилиниши ва жаримага тортилиши мумкин.

Португалия миллий жамоаси атрофидаги можаро кутилмаган ва драматик тус олмоқда. Дания билан бўлажак муҳим Миллатлар лигаси баҳси олдидан лагерни тарк этган 41 ёшли сардор Криштиану Роналдуни ортга қайтариш учун мамлакат футбол раҳбарияти сўнгги дақиқагача курашган.

Испаниянинг нуфузли Marca нашри берган эксклюзив хабарга кўра, бош мураббий Жорже Жезуш ҳамда Португалия футбол федерацияси (FPF) президенти Педру Проэнса Роналдунинг ортидан шахсан Копенҳаген халқаро аэропортига йўл олишган.

Танҳо самолёт ва ортга қайтарилмаган қарор

Маълумотларга қараганда, делегация раҳбарлари ҳужумчини миллий жамоа ихтиёрида қолишга ва келишмовчиликларни четга суриб туришга ундаган. Аммо юзма-юз кечган оғир суҳбатга қарамай, Роналду ўз позициясида қатъий туриб олган ва жамоага қайтишни очиқчасига рад этган:

  • Парвоз жадвали: Роналдунинг шахсий самолёти маҳаллий вақт билан тахминан 22:15 да Копенҳагенга келиб қўнган.

  • Мадрид сари парвоз: Аэропортдаги самарасиз музокаралардан сўнг, соат 23:35 да ҳаво кемаси бортида футболчи билан Испания пойтахти сари парвоз қилган. У ердан сардор Саудия Арабистонига жўнаб кетиши кутилмоқда.

6 ойлик дисквалификация хавфи ва мухлисларнинг иккига бўлиниши

Бу шов-шувли демарш ортидан юлдуз ҳужумчини оғир оқибатлар кутиб турибди. FPF интизом кодексига биноан, жамоа ихтиёрини ўзбошимчалик билан ташлаб кетган футболчи бир ойдан олти ойгача майдонга тушиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши ва молиявий жаримага тортилиши мумкин.

Айни пайтда жамоатчиликнинг бу воқеага муносабати бир хил эмас:

  • Бир гуруҳ мухлислар сардорнинг 20 йиллик хизматини эслаб, мураббий Жорже Жезушнинг Норвегия билан ўйинда уни 30 дақиқа қизитиб, майдонга туширмаганини ҳурматсизлик сифатида баҳоламоқда;

  • Иккинчи томон эса миллий манфаатлар ва жамоа интизоми ҳар қандай шахсдан устун эканини таъкидлаб, Роналдунинг муҳим ўйин олдидан сафни ташлаб кетганини очиқчасига хиёнат сифатида танқид қилмоқда.

Раҳбариятнинг аэропортга бориб ялиниши ҳам самара бермагани Роналдунинг миллий либосдаги 234 ўйин ва 146 голлик рекорди шу нуқтада якун топиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни деярли ҳақиқатга айлантирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?