Ўзбекистонда нечта ўқитувчи ишлаётгани очиқланди: қанчаси аёллар ва қанчаси эркаклар?

Ўзбекистонда нечта ўқитувчи ишлаётгани очиқланди: қанчаси аёллар ва қанчаси эркаклар?

Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим муассасаларида 577,7 минг нафар ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу рақам 2025/2026 ўқув йили бошидаги ҳолатни ифодалайди. Ўқитувчилар сони ўтган ўқув йилига нисбатан 12,8 минг нафарга кўпайган. Бу эса 2,3 фоизлик ўсишни англатади.

Жами педагогларнинг 418,8 минг нафари аёллар, 158,9 минг нафари эркаклар ҳиссасига тўғри келади. Статистик маълумотларда ўриндошлик асосида ишлаётган ўқитувчилар ҳисобга олинмаган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп ўқитувчи Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилган — ҳар икки ҳудудда ҳам 65,1 минг нафардан педагог меҳнат қилмоқда. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 60,6 минг нафар ва Сурхондарё вилояти — 52,3 минг нафар билан қайд этилган.

Қолган ҳудудлардаги кўрсаткичлар:

  • Андижон вилояти — 46,3 минг нафар;

  • Наманган вилояти — 42,6 минг нафар;

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 40,7 минг нафар;

  • Тошкент вилояти — 40,2 минг нафар;

  • Хоразм вилояти — 35,1 минг нафар;

  • Тошкент шаҳри — 34,1 минг нафар;

  • Бухоро вилояти — 33,4 минг нафар;

  • Жиззах вилояти — 25,7 минг нафар;

  • Навоий вилояти — 22,3 минг нафар;

  • Сирдарё вилояти — 14,2 минг нафар.

Маълумот ўқитувчилар сони мамлакат ҳудудлари бўйича сезиларли фарқ қилишини кўрсатади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар