
Италия А Сериясининг 12-тур учрашувлари давом этмоқда. "Болонья" сафарда Удине шаҳрида "Удинезе" меҳмони бўлди ва рақиб дарвозасига учта гол уриб, уларни иккинчи бўлимда амалга оширди.
Шу тариқа, Винченцо Итальяно бошчилигидаги жамоа 12 тур давомида умумий голлари сонини 21 тага етказди. Бу ўртача 1,75 голни ташкил этади ва бу "Болонья"нинг клуб тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.
Аввалги рекорд эса 1996/1997 ва 1997/1998 йилги мавсумларда 20 гол (ўртача 1,6 гол) билан қайд этилган эди. Келгуси турда "Болонья" ўз майдонида "Кремонезе" билан баҳс олиб боради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.