date

Калафьори: "Бу ўйин ҳис-туйғуларимни ларзага солди"

Калафьори: "Бу ўйин ҳис-туйғуларимни ларзага солди"
Арсенал ҳимоячиси Рикардо Калафьори "Тоттенҳем" устидан қозонилган 4:1 ҳисобигаги йирик ғалабадан сўнг ўз ҳис-туйғуларини бўлишди. Италиялик футболчи якшанба кунги дербида 92 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилиб, "канонирлар"нинг ишончли ғалабасига катта ҳисса қўшди.

"Ўйин давомида ҳис қилган туйғуларимни сўз билан ифодалаш қийин. Бу шунчаки ажойиб эди.

Қандай муҳит, қандай жамоа, қандай ўйин! Олдинга шу ички олов билан давом этамиз", – деб ёзди Калафьори ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Учрашув қаҳрамони "шпорлар" дарвозасига хет-трик киритган Эберечи Эзе бўлди. Шунингдек, Леандро Троссар ҳам битта гол урди.

Меҳмонлар сафида эса ягона гол Ришарлисон томонидан киритилди. Мазкур ғалабадан сўнг "Арсенал" АПЛ турнир жадвалида 12 турдан кейин 29 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Жамоа иккинчи ўринда бораётган "Челси"дан 6 очко олдинда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Калафьори: "Бу ўйин ҳис-туйғуларимни ларзага солди"