date

Мареска: "Барселона" ажойиб жамоа

Мареска: "Барселона" ажойиб жамоа
Челси бош мураббийи Энцо Мареска бўлажак Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 5-тур учрашувида "Барселона" жамоасининг кучини баҳолади. "Фикримча, "Барселона" ажойиб жамоа.

Улар билан доимий равишда нимадир ўрганиш мумкин. Уларнинг ҳужум ва ҳимоядаги ҳаракатларини кузатиш, ўтган мавсумда Ла Лигани қандай қўлга киритгани ва Чемпионлар Лигаси ярим финалигача етиб борганларини таҳлил қилиш қизиқарли.

Улар жуда кўп нарсани жуда яхши бажаришади. Доим ташаббусни қўлга олишга интилишади ва биз ҳам шунга ҳаракат қиламиз.

Шахсан мен жамоамиз "Бавария"га қарши сафардаги (1:3 ҳисобигаги мағлубият) ўйинга қараганда кучайган деб ҳисоблайман. Аммо ҳар бир ўйин ўзига хосдир.

"Барселона" турли усуллар билан ҳужум ва ҳимоя қилади, шунинг учун эртанги ўйин бутунлай бошқача бўлади. Лекин бизнинг жамоамиз кундан-кун яхшиланмоқда," - деди Мареска журналистларга.

"Челси" ва "Барселона" 25-ноябрь, сешанба куни ўзаро тўқнаш келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мареска: "Барселона" ажойиб жамоа