
Италиянинг "Милан" клуби жорий мавсумда европа кубокларида иштирок этмаяпти. Мутахассисларнинг фикрича, бу жамоа учун Италия чемпионлиги йўлидаги курашда муҳим устунлик бўлиши мумкин.
Бироқ клубнинг собиқ ҳимоячиси, бразилиялик Кафу "Милан"ни бу имкониятдан ҳозироқ фойдаланишга чақирди. "Миланнинг бундай устунлиги бор, бу ҳақиқат.
Лекин ундан ҳозироқ фойдаланиш керак, кейин эмас. Чунки кейинчалик бошқа клублар ҳам европа кубокларидан чиқиб кетиши мумкин, албатта, мен бунга ҳеч бир жамоага тилакдош эмасман.
Аммо бу ҳолатда ‘Милан’нинг устунлиги йўқолади", – деди Кафу pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. Таъкидлаш жоизки, "Милан" охирги марта Италия чемпиони унвонини 2022 йилда қўлга киритган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.