date

Луис Энрике: Витинья олтин тўпни оладими?

Луис Энрике: Витинья олтин тўпни оладими?
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Витиньянинг "Олтин тўп" учун курашдаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Португалиялик футболчи жорий йилда мукофотга даъвогар сифатида кўрилган эди, аммо овоз бериш натижасида у жамоадоши Усмон Дембеле ва "Барселона"дан Ламин Ямал ортидан учинчи ўринни эгаллади.

Чоршанба куни Витинья Чемпионлар лигаси доирасида "Тоттенхэм"га қарши ўйинда хет-трик қайд этди (5:3). Бу натижадан сўнг журналистлар парижликлар мураббийидан ярим ҳимоячининг 2026-йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имконияти ҳақида сўрашди.

Луис Энрике шундай дея жавоб берди: "Витинья - кейинги "Олтин тўп" соҳибими? Мен бунга умид қиламан.

Бугун у ажойиб ўйин кўрсатди". Ўз навбатида, 25 ёшли футболчи интервьюсида Чемпионлар лигасида хет-трик қайд этишни ҳатто орзу қилмаганини тан олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике: Витинья олтин тўпни оладими?