date

Уразбахтин: "Биринчи бўлимда жуда пассив бўлдик"

Уразбахтин: "Биринчи бўлимда жуда пассив бўлдик"
Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси бош мураббийи Рафаэл Уразбахтин Даниянинг "Копенгаген" клубига қарши Чемпионлар лигаси учрашуви якунлари бўйича ўз фикрларини билдирди. Мусобақанинг умумий босқичидаги бешинчи тур ўйини "Копенгаген"нинг 3:2 ҳисобигаги ғалабаси билан якунланди.

"Биринчи бўлимда биз жуда пассив ўйнадик – кўплаб яккакурашларни бой бердик. Рақиб биздан тўп назорати ва эҳтимол, истак борасида устун келди.

Бизда тажовузкорлик, иштиёқ ва жасорат етишмади", – дея мураббийнинг сўзларини келтиради Metaratings. Шунингдек, Уразбахтин фақат ўйин 70-дақиқадан кейин жамоаси хоҳлаган футболни намоиш эта бошлаганини таъкидлади.

Ушбу ўйиндан сўнг "Қайрат" 1 очко билан 35-ўринда бормоқда, "Копенгаген" эса 4 очко билан мусобақа жадвалининг 29-поғонасида жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Уразбахтин: "Биринчи бўлимда жуда пассив бўлдик"