date

Гравенберх: "Ливерпул"нинг асосий муаммоси нима?

Гравенберх: "Ливерпул"нинг асосий муаммоси нима?
Ливерпул ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг бешинчи турада ПСВга қарши ўйинда 1:4 ҳисобига йирик мағлубиятдан сўнг жамоанинг асосий муаммосини очиқлади. "Қизиллар" ўз майдонида, "Энфилд" стадионида мағлуб бўлишди.

"Ҳозир бизнинг асосий муаммомиз - рақибларга кўплаб голлар урдиряпмиз. Ҳозирча режамиз бўйича ишлар кетмаяпти.

ПСВга ютқазганимиздан кейин жуда ғазабландик. Иккинчи бўлимда ҳаммаси бизнинг фойдамизга бўлмади.

Ҳозирги пайтда жамоамизнинг спорт формаси яхши эмас", - деди голландиялик футболчи "қизиллар" матбуот хизматига берган интервьюсида. Кейинги учрашувда "Ливерпул" 30-ноябр куни сафарда Лондоннинг "Вест Хэм" клубига қарши ўйнайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гравенберх: "Ливерпул"нинг асосий муаммоси нима?