date

Нойернинг хатоси: Арсеналнинг бўш дарвозага голи

Нойернинг хатоси: Арсеналнинг бўш дарвозага голи
Бавария Лондонда Арсенал меҳмони бўлиб, 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувнинг учинчи голини Габриэл Мартинелли бўш дарвозага йўллади.

Бавария дарвозабони Мануэль Нойер ҳимоячиларни суғурталаш учун жарима майдонидан анча узоққа чиққан, бироқ хато қилган эди. Бу ҳолат юзасидан Нойер ўз фикрини билдирди.

"Мағлубиятга учраётган пайтда бироз таваккал қилишга тўғри келади. Мартинеллининг Киммихдан олдинга ўтиб кетаётганини кўрдим ва юзма-юз вазият юзага келиши мумкинлигини англадим.

Олдинроқ ҳаракат қилишга уриндим, бироқ у тўпни яхши қабул қилди. Биринчи тегиниш ҳал қилувчи аҳамият касб этди — ундан кейин мен ўйинчи томонидан ўтиб кетилдим.

Бу катта таваккал эканини тушунардим", — дейди Нойер Goal порталига берган интервьюсида. Бавария учун ушбу мағлубият мавсумдаги биринчи йўқотиш бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нойернинг хатоси: Арсеналнинг бўш дарвозага голи