Бавария ва Боруссия Асллани учун курашмоқда

Бавария ва Боруссия Асллани учун курашмоқда
Ҳоффенҳайм ҳужумчиси Фисник Асллани Германия Бундеслигасининг икки йирик клуби, Бавария ва Дортмунднинг Боруссия жамоалари эътиборига тушди. Бу ҳақда журналист Кристиан Фальк хабар берди.

23 яшли футболчи ёзги трансфер ойнасида 30 миллион еврога сотиб олиниши мумкин, чунки бу сумма унинг жорий шартномасида кўрсатилган. Аввалроқ, Аслланига Барселона ҳам қизиқиш билдирган эди.

Жорий мавсумда Ҳоффенҳайм ҳужумчиси 13 та ўйинда 6 та гол уриб, 3 та голли узатма амалга оширди. Трансфермаркт сайтига кўра, футболчининг бозор қиймати 18 миллион еврога баҳоланган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар