date

"Андижон" янги даврни Бабаян билан бошлайди...

"Андижон" янги даврни Бабаян билан бошлайди...

“Андижон” футбол жамоаси янги мавсумни мутлақо янги руҳда, янги бош мураббий қўл остида бошламокда. Сhampionat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев маълумотига кўра, тажрибали мутахассис Самвел Бабаян расман клубнинг янги бош мураббийи этиб тайинланди. У бугун жамоа аъзолари ва футболчиларга тантанали тарзда таништирилди.

Маълумотларга қараганда, Бабаян олдига ўта юқори вазифа — жамоани Суперлигада чемпионликка олиб чиқиш мақсади қўйилган. Роҳбарият бу сезонни Анджижон футболи учун янги босқич сифатида кўришмоқда ва жамоадан катта натижалар кутилаётгани айтиб ўтилмоқда.

Бу мақсадга эришиш учун таркибни кучайтириш масаласи ҳам кўриб чиқилади. Қайси футболчилар таклиф этилиши ёки қайси позициялар мустаҳкамланиши — бевосита янги мавсум учун ажратиладиган молиявий сметага боғлиқ бўлади. Бабаян бу борада ўз ғояларига эга ва клуб раҳбарияти билан қадамма-қадам иш юритиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, “Андижон” жамоаси жорий мавсумнинг охирги учрашувини ҳам кутмоқда. Суперлиганинг сўнгги турида улар “Бунёдкор” меҳмони сифатида майдонга тушади. Мухлислар учун муҳим саналган мазкур беллашув 30 ноябрь куни соат 15:00 да старт олади.

Самвел Бабаяннинг келиши “Андижон” учун янги саҳифа очиши, тактик ўйин услубининг ўзгариши ва жамоада янада жиддий рақобат муҳитини шакллантириши кутилаяпти. Мухлислар эса бу янгиликни қизғин кутиб, янги мавсумда жамоадан шиддатли ва кучли ўйинлар кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Андижон" янги даврни Бабаян билан бошлайди...