
Жирона жамоаси бош мураббийи Мичел Мадриднинг Реал клуби билан 1:1 ҳисобида якунланган ўйинда Родриго билан боғлиқ эпизодда пенальти белгиланмагани ҳақида фикр билдирди. Хаби Алонсо жамоаси 67-дақиқада Килиан Мбаппенинг пенальтидан урган голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.
Аммо Родриго билан боғлиқ баҳсли вазиятда ҳакам яна бир пенальти белгилаши мумкин эди. Мичел ўйин якунида бу борада шундай деди: "Жуда енгил контакт бўлди.
Футболда баъзан жарима майдонидаги контакт етарли даражада жиддий бўлмайди ва пенальти белгилашга асос бўлмайди. Бу ҳам шундай ҳолат эди." Ла Лигада Реал 33 очко билан иккинчи ўринда бормоқда, Жирона эса 12-ўринда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.