
Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин халқаро майдонга қайтиш ҳолатида жамоанинг асосий таркиби ҳақида саволга жавоб берди. "Ҳа, таркиб менда бор.
Уни ошкор қилайми? Нега?
Бошқа футболчилар "мен таркибда эмасман" деб ўйлаши учунми? Ҳаммаси ҳаракат қилсин, ўзини кўрсатсин.
Лекин бошимда 11 футболчи бор, агар улар яхши ҳолатда бўлса," — деди Карпин "РБ Спорт" нашрига. Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 2022-йилнинг феврал ойидан бери халқаро мусобақаларда иштирок этмаяпти.
Карпин шогирдлари сўнгги расмий учрашувни 2021-йилнинг ноябр ойида Хорватияга қарши ўтказиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Бу ўйин Жаҳон чемпионати — 2022 саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтган.
Россия терма жамоасининг навбатдаги ўртоқлик учрашувлари келаси йилнинг март ойида ўтказилиши режалаштирилган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.