date

Эмери: Ўйинчилар матонат ва сабр кўрсатишди

Эмери: Ўйинчилар матонат ва сабр кўрсатишди
“Астон Вилла” бош мураббийи Унаи Эмери “Вулверхэмптон”га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. Англия чемпионатининг ўн учинчи турида унинг шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Бу ҳақиқатан ҳам барча ўйинчиларнинг ажойиб иши бўлди. Томошабинлар қийин вазиятларда бизга ўз энергияларини беришди.

Ўйинни жуда яхши бошладик, тўп дарвоза устунига тегди ва биз устунлик қилдик. Аммо 25-дақиқадан кейин ташаббус рақибга ўтди ва улар бир қанча хавфли вазиятларни яратишди,” – деди Эмери клуб сайтига берган интервьюсида.

“Иккинчи бўлимда рақиб жарима майдончасига кўпроқ кириб бордик ва фантастик гол урдик. Ўйинчиларимнинг матонат ва сабр-тоқатини кўриб, жуда хурсандман,” – дея қўшимча қилди у.

“Астон Вилла” ушбу ғалаба билан 24 очкога эга бўлиб, турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. “Челси” ҳам 24 очкога эга, “Манчестер Сити” эса 25 очко билан учинчи ўринда.

“Арсенал” 30 очко билан етакчилик қилмоқда. “Вулверхэмптон” эса икки очко билан жадвалнинг сўнгги ўрнида қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эмери: Ўйинчилар матонат ва сабр кўрсатишди