date

Флик тер Штеген келажаги ҳақида фикр билдирди


Барселона бош мураббийи Ханс-Дитер Флик дарвозабон Марк-Андре тер Штегеннинг келажаги ҳақида саволга жавоб берди. "Ёзда Барселона тер Штегенни сотишга ҳаракат қилган, бу эса ўйинчи ва клуб ўртасида можаро келтириб чиқарган эди.

Ҳатто, Марк-Андре сардорлик боғичидан ҳам маҳрум бўлди. Кейинчалик, футболчи бел жароҳати туфайли сафдан чиққанидан сўнг томонлар ярашиб олди.

Яқин кунларда тер Штеген қайта тикланиши кутилмоқда," - деди Флик. Мураббий ўз сўзида қуйидагиларни таъкидлади: "Ҳозир бу ҳақда гапириш вақти эмас.

У ҳали ўйнашга тайёр эмас. Сабрлилик билан кутиш керак ва кейин босқичма-босқич ҳаракат қиламиз." Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 33 ёшли тер Штегеннинг қишки трансфер ойнасидан Барселонани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик тер Штеген келажаги ҳақида фикр билдирди