
Якшанба куни “Нисса” жамоаси сафарда “Лорьян”га қарши ўйинда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Гарчи биринчи бўлиб ҳисобни очган бўлса-да, ғалабани қўлга кирита олмади.
Foot Mercato хабарига кўра, ўйиндан кейин жамоанинг автобуси орқага қайтаётганда 400 га яқин ғазабланган мухлислар томонидан тўхтатиб қолинди. Мухлислар футболчиларни автобусдан тушиб, ўз ўйинлари учун жавоб беришга чақиришди.
Жереми Бога ва Терем Мофи мухлисларнинг асосий нишонга айланди. Богага “Нисса” стадионига “Марсель”нинг мухлисларини таклиф қилгани учун танбеҳ берилди, Мофи эса мағлубиятдан сўнг кўтаринки кайфиятда бўлгани учун танқид қилинди.
Ушбу футболчилар жисмоний зўравонликка дуч келишди – уларни тепишди, уришди ва туфуришди. Клубнинг спорт директори ҳам мухлислардан зарба олди, бироқ вазият хавфсизлик хизмати аралашгандан сўнг тинчланди.
“Нисса” футболчилари бу воқеадан қаттиқ ҳайратда қолгани айтилмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.