Дортмунднинг "Боруссия" Европа НБА лойиҳасида

Американинг машҳур НБА баскетбол лигаси Европа қитъасига кенгайиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу борада аллақачон икки немис клуби ўз қизиқишини билдирган.
Биринчи клуб - Берлиннинг "Альба"си, иккинчиси эса футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Дортмунднинг "Боруссия"си. Шунингдек, Германияда доимо етакчи бўлишга интилувчи "Бавария" ҳам бу йўналишда қадам ташламоқда.
"Ҳа, 'Бавария' томонидан ҳам НБА билан алоқаларни йўлга қўйиш учун қизиқиш бор", - дейди Германия баскетбол федерацияси раҳбари Инго Вайсс. Кутилишича, Европа НБАси 2027-йилнинг кузида фаолият бошлайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг