date

Юрий Сёмин: Жаҳон чемпионати завқли бўлади


Собиқ Москва "Локомотив"и ва Россия терма жамоаси бош мураббийи Юрий Сёмин Жаҳон чемпионати қуръаси ҳақида ўз фикрларини билдирди. Ушбу тадбир 5-декабр куни бўлиб ўтди.

"Ишончим комил, турнир жуда катта завқ бағишлайди. Шу билан бирга, бундай катта миқдордаги жамоалар иштирокида турнир қандай кўринишга эга бўлишини айтиш қийин.

Ҳозирча иштирокчилар сони жуда катта бўлиб туюлмоқда", – деди Сёмин "Советский спорт" нашрига берган интервьюсида. Шунингдек, Сёмин йирик мусобақаларда ўйинлар ва жамоалар сонининг оширилиши футбол расмийларининг кўпроқ даромад олиш истаги билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

48 та терма жамоа иштирок этадиган Жаҳон чемпионати 2026-йилда Мексика, АҚШ ва Канадада 11-июндан 19-июлгача давом этади. Мусобақа доирасида жамоалар 12 та гуруҳга бўлинади, ҳар бир гуруҳда 4 тадан жамоа бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Юрий Сёмин: Жаҳон чемпионати завқли бўлади