date

Хавьер Занетти Олимпия оловини Миланга олиб боради


2026-йилнинг 6-февралидан 22-февралигача Италия "Милано-Кортина" ҳудудида қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади. Ушбу мусобақага тайёргарлик доирасида Олимпия оловини Миланга етказиш жараёнида "Интер" клубининг вице-президенти Хавьер Занетти ҳам иштирок этади.

Олимпия олови йўли эндигина бошланган бўлиб, у 63 кун давомида 12 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтади ва олтмишдан зиёд йирик шаҳарлардан ўтади. Занетти Комо шаҳрида машҳур испан мутахассиси, "Комо" жамоаси бош мураббийи Сеск Фабрегас ва футболчи Алиша Леман билан биргаликда эстафетани қабул қилиб олади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Алиша Леманнинг уйига ўғирлик уюштирилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хавьер Занетти Олимпия оловини Миланга олиб боради