date

"Андижон"да мақсад катта: Бабаян камида учинчи ўринни эгаллаши шарт!

"Андижон"да мақсад катта: Бабаян камида учинчи ўринни эгаллаши шарт!

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Андижон” футбол клуби бош мураббийи Самвел Бабаян билан учрашувда жамоа олдига қўйилган янги мақсад ва вазифаларни очиқ билдирди. Вилоят раҳбарига кўра, жамоа Суперлигада энди юқори поғоналар учун курашиши шарт.

Абдураҳмоновнинг таъкидлашича, 2026 йилни Андижонда ҳақиқий “футбол йили”га айлантириш нияти бор. Бунинг учун жамоа камида совриндорлар қаторидан жой олиши — аниқроғи, камида учинчи ўринни эгаллаши талаб этилади. Агар имкониятдан тўла фойдаланилса, чемпионликка интилув ҳам қўшимча вазифа сифатида қўйилган.

“Худо хоҳласа, биргалашиб 2026 йилни Андижон учун футбол байрамига айлантирамиз. Самвел Бабаянга камида учинчи ўринни вазифа қилиб қўйдим, агар шундан ҳам яхши чиқса – чемпионликка нега интилиб бўлмасин? Керакли ёрдам бўлса, мен доим тайёрман”, — деди ҳоким.

Ушбу баёнот жамоа мухлисларида катта умид уйғотди. Бабаян бошчилигидаги жамоа янги мавсумда таркибни кучайтирмоқда ва ўйин услубида барқарорлик пайдо бўлишига интилмоқда. Янги мавсумда эса мақсадлар янада улкан — рақобат кучли бўлади, аммо "Андижон"нинг амбицияси ҳам кам эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Андижон"да мақсад катта: Бабаян камида учинчи ўринни эгаллаши шарт!