
Франция чемпионатининг 15-турида "ПСЖ" ўз майдонида "Ренн" клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Lequipe нашри журналисти Жозе Барросо парижликлар дарвозабони Матвей Сафоновнинг ушбу ўйиндаги иштирокини юқори баҳолади.
"Бу Сафоновнинг "ПСЖ" сафидаги энг яхши ўйинларидан бири эди. "Ренн"га қарши ўйиндан сўнг, ҳаммаси ўзгариши мумкин: Энрике қарорини ўзгартириб, Сафонов ва Шевалени тўғридан-тўғри рақобатга қўйиши эҳтимолдан ҳоли эмас", – дея Sport24 журналистининг сўзларини келтирди.
Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ"нинг биринчи рақамли дарвозабони Люка Шевале жароҳат туфайли кечаги ўйинда иштирок эта олмади. Сафонов ўтган йил ёзида "Краснодар"дан "ПСЖ"га 20 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.