
Франциянинг "Ницца" футбол клуби кетма-кет еттинчи мағлубиятга учради. Жамоа сўнгги учрашувда "Анже"га қарши майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
33-дақиқада Яссин Белкдимнинг чап оёқ билан амалга оширган зарбаси мезбонлар ҳимоячиси Антуан Мендининг хатосидан сўнг голга айланди. 52-дақиқада эса "Ницца" футболчиси Том Лоше қўполлиги учун қизил карточка олиб, жамоасини ўнта ўйинчи билан қолдирди.
Шундан сўнг мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилган бўлса-да, Бернард Нгеннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвозани бироз нишонга ололмади. Ҳозирда "Ницца" турнир жадвалида 12-ўринда, "Анже" эса улардан бир поғона юқорида жойлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.