
ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов Франция чемпионатининг 15-турида "Ренн"га қарши ўйинда (5:0) жорий мавсумдаги биринчи учрашувини ўтказди. Бу ўйинда у асосий таркибда майдонга тушди ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
"Ниҳоят бу мавсумда ПСЖ сафида дебют қилдим. Жуда хурсандман, айниқса, дастлабки ўйин йирик ғалаба билан бошланди.
Аммо асосий нарса ҳисоб эмас. Асосийси, ўйиндан яна катта завқ олдим.
Ўйлайманки, ўтган мавсумда айнан мана шу нарса етишмаган", — деб ёзди Сафонов ўзининг Телеграм-каналида. ПСЖ навбатдаги ўйинини 10-декабр куни ўтказади.
Луис Энрике бошчилигидаги жамоа УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг олтинчи турида "Атлетик" билан сафарда куч синашади. Учрашув Москва вақти билан соат 23:00да бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.