date

Снукер фахрийлари илк чемпионатда кутилган финални яратди

Снукер фахрийлари илк чемпионатда кутилган финални яратди

8–9 декабрь кунлари мамлакатимизда муҳим сана — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан Тошкент шаҳри яна бир спорт байрамига мезбонлик қилди. “Star Snooker” клубида фахрий снукер усталари ўртасида илк бор ўтказилган Ўзбекистон чемпионати ўзига хос руҳда, рақобатли ва жонли муҳитда ўтди.

Мазкур мусобақада тажрибали снукерчи фахрийлар 4 нафардан иборат икки гуруҳга бўлинди: А ва B. Биринчи куннинг ўзидаёқ ҳар икки гуруҳда етакчилар номи аниқланиб, плей-офф жойлари учун кураш анча қизғин кечди.

  • А гуруҳда Мирзажонов Сардор ва Абдурасулов Боходир ўзларини фаол ва ишончли ўйин билан кўрсата олди.
  • B гуруҳда эса Маҳмудов Шавкат ҳамда Ғуломов Ҳасан яхши натижа қайд этиб, ярим финалга йўл олди.

Мусобақанинг иккинчи куни ҳақиқий интригага бой бўлди. Ярим финалда Сардор Мирзажонов — Ҳасан Ғуломовга қарши, Шавкат Маҳмудов эса Боходир Абдурасуловга қарши хужумкор ўйин намойиш қилди. Ҳар икки баҳс ҳам ниҳоятда масъулиятли ва кескин ўтди.

Натижада финалга Сардор Мирзажонов ва Шавкат Маҳмудов йўл олиб, чемпионлик учун беллашди. Қатъият, тажриба ва аниқ зарбалар устун келган ҳал қилувчи баҳсда С.Мирзажонов 2:0 ҳисобида зафар қучди ва Ўзбекистондаги биринчи фахрийлар чемпионатининг тарихий ғолиби сифатида эътироф этилди.

Мусобақа якунларига кўра, бундай турнирларни халқаро Snooker Seniors Championship форматида доимий равишда ташкил этиш бўйича қарор қабул қилингани эса спорт ҳамжамияти учун яна бир муҳим янгилик бўлди. Бу эса келгусида мамлакатимизда снукер ривожига янги туртки бериши шубҳасиз.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Снукер фахрийлари илк чемпионатда кутилган финални яратди