Вильярреал стадиони Европа Лигаси гимнини ижро этди

Чоршанба куни Чемпионлар Лигаси 6-тур ўйинлари бошланди. Уларнинг бири "Вильярреал" ва "Копенгаген" жамоалари ўртасида бўлиб ўтмоқда.
Ўйин олдидан стадионда ноқулай ҳолат юз берди. Футболчилар майдонга чиқиб, Чемпионлар Лигаси гимнини тинглашга тайёр туришган эди.
Аммо кутилмаганда стадионда Европа Лигаси гимни ижро этилди. Бу ҳолат "Вильярреал" мухлисларининг норозилигига сабаб бўлиб, улар кучли ҳуштаклар билан муносабат билдиришди.
Футболчилар ҳам бу хатоликнинг сабабини тушунмай, ҳайрон қолишди. "Вильярреал" ва "Копенгаген" ўйинини LiveResult портали орқали матнли трансляцияда кузатишингиз мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг