
Мадриднинг "Реал" жамоаси тўрт футболчиси "Сельта"га қарши ўйиндаги қизил карточкалар ва интизомий қоидабузарликлар сабаб дисквалификация қилинди. Бу ҳақда El Partidazo de COPE хабар бермоқда.
Ҳимоячилар Дани Карвахаль ва Альваро Каррерас ҳамда ҳужумчи Эндрик икки ўйинга дисквалификация қилинди. Ҳимоячи Фран Гарсия эса бир ўйин учун майдонга тушиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" "Сельта"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйинда Гарсия ва Каррерас қизил карточка олди, Эндрик эса майдон ташқарисида интизомий қоидабузарлик сабаб жазоланди.
Жароҳат олган Карвахаль эса ўйинда иштирок этмаган бўлса-да, унинг ҳам хатти-ҳаракатлари дисквалификацияга сабаб бўлди. Шунингдек, "Реал" чоршанба куни Чемпионлар лигасида "Манчестер Сити"га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.