
Собиқ "Севилья" бош мураббийи Дмитрий Черышев Россия дарвозабони Матвей Сафоновнинг "ПСЖ" асосий таркибида ўрин олиш истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Охирги икки учрашувда Сафонов жароҳат олган Люк Шевалени алмаштириб, асосий таркибда майдонга тушди.
Ушбу ўйинларда у дарвозага гол киритилишига йўл қўймади ва бир неча бор муҳим сейвлар амалга оширди. Черышевнинг таъкидлашича, ҳужумкор футбол намойиш этадиган йирик клубларда дарвозабонлар учун хатога йўл қўйиш имконияти йўқ.
"Сафоновнинг вазифаси жамоани қутқаришдир. Ҳозир у бу вазифани яхши уддалаяпти.
Ушбу учрашувларда у "ПСЖ"ни бир неча бор қутқарди. Агар у бу ишни яхши бажараётган бўлса, демак, ҳаммаси жойида", деди Черышев "Чемпионат" нашрига берган интервьюсида.
"ПСЖ"нинг навбатдаги учрашуви 13-декабр куни бўлиб ўтади. Шу куни Луис Энрике бошқарувидаги жамоа 1-лига 16-тур доирасида сафарда "Мец"га қарши баҳс олиб боради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.