
Дортмунднинг "Боруссия" клуби марказий ҳимоячи Нико Шлоттербекка қизиқиш билдираётган топ-клублар ҳақида хабардор. 26 ёшли футболчи учун Мадриднинг "Реал" клуби аллақачон бир неча ойдан бери даъвогар бўлиб келмоқда.
Яқинда "қаймоқранглилар" Эдар Милитаони жиддий жароҳат туфайли узоқ муддатга йўқотди. Шу сабабли, клуб марказий ҳимояни кучайтириш ишларига янада жиддий эътибор қаратмоқда.
Бу хабарни эшитган "Боруссия" раҳбарияти Шлоттербекнинг трансфер нархини 60 миллион еврога оширганини Defensa Central нашри хабар қилди. Футболчининг амалдаги шартномаси яна бир ярим йилдан сўнг якунига етади, аммо "арийлар" уни узайтиришга умид қилмоқда.
Нико Шлоттербек учун "Бавария", "Барселона" ва "Ливерпул" клублари ҳам курашмоқда. Музокаралар январ ойида бошланиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.