Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон бокс сериясининг (WSB) эндигина бошланган 7-мавсумини мағлубият билан бошлади. Ўзбекистонлик боксчилар мавсумнинг 1-турида меҳмонда Хитойнинг China Dragons жамоасига мағлуб бўлишди, деб хабар бермоқда Кун нашри.
Бу учрашувда Uzbek Tigers ("Ўзбек йўлбарслари") жамоасини 5 та вазн тоифасида қуйидаги боксчилар билдирдилар: Мироншох Иброҳимов (49 кг), Абдулҳай Шараҳматов (56 кг), Элнур Абдураимов (64 кг), Улуғбек Ҳақбердиев (75 кг) ва Бобурбек Йўлдошев (91 кг).
Учрашув "йўлбарслар" учун муваффақиятли бошланди: 1-жангда Мироншох Иброҳимов рақиби Хин Хуянгни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. 2-жангда Абдулҳай Шараҳматов ҳам Лонг Янг устидан шундай ҳисобда зафар қучди.
Бироқ Элнур Абдураимов номаълум сабабларга кўра рингга кўтарилмаган, Улуғбек Ҳақбердиев ва Бобурбек Йўлдошев эса мағлубиятга учраганлар. Шу тариқа, 1-турда Ўзбекистон Хитойга 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Жорий йилда 12 та жамоа уч гуруҳга бўлинган. Uzbek Tigers China Dragons, Russian Boxing Team (Россия) ва Astana Arlans (Қозоғистон) билан С гуруҳидан жой олган. Ўзбекистонлик боксчилар кейинги учрашувни 18 февралда меҳмонда қозоғистонлик рақибларига қарши ўтказадилар. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Рўзиқул Бердиев: "12 та мағлубиятсиз серия қайд этгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият"
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди
Мигрень, кластер цефалгия, зўриқиш... Бош оғриғининг неча тури мавжуд?
Эрон олий раҳнамоси Нетаньяхуни қатл қилишга чақирди
АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради
Шимолий Корея баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи заводини кенгайтирмоқда