Кержаков: Сафонов ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлди

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Александр Кержаков ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг клубдаги истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Яқинда россиялик посбон жорий мавсумда илк бор майдонга тушди.
Асосий дарвозабон Люка Шевалье жароҳат олгани сабаб Сафонов ПСЖ сафида “Ренн”га қарши ўйинда (5:0), “Атлетик” билан баҳсда (0:0) ва “Мец”га қарши учрашувда (3:2) дарвозани қўриқлади. “Сафонов ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлди.
Доннарумма билан рақобат қилиш унга қийин эди. Ҳозир Сафонов янада рақобат кучли муҳитда, энди ҳаммаси фақат ўзига боғлиқ”, — дея Кержаковнинг сўзларини “Чемпионат” нашри келтирди.
Франция чемпионатининг 16-туридан сўнг ПСЖ 36 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг