date

Штутгарт Бременда Вердер дарвозасига тўртта гол урди


Бундеслиганинг 14-турида кам ғалаба қозониб келаётган Вердер ва Штутгарт Бременда ўзаро баҳс олиб борди. Учрашувда мезбонлар оғир мағлубиятга учради.

23-дақиқада Дениз Ундав Анжело Штиллер узатмасидан сўнг гол урди, бироқ офсайд қайд этилгани учун тўп инобатга олинмади. Кейинроқ Ундав қулай вазиятдан фойдалана олмади.

40-дақиқада эса Билал эл-Ханнус Жейми Левелингнинг узатмасини бош билан аниқ якунлаб, ҳисобни очди. Танаффус арафасида Левелинг узоқ масофадан зарба билан фарқни иккитага оширди.

59-дақиқада Вердер ҳимоячиси Карим Кулибали иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди. Сон устунлигидан фойдаланиб, меҳмонлар ўйин якунида яна икки бор гол урди: учрашув сўнгида Ундав бу сафар қоидабузарликсиз гол киритди, якуний дақиқаларда эса тезкор ҳужумда Крис Фюрих аниқ зарба билан нуқтани қўйди.

Натижада Штутгарт 25 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди, Вердер эса 12-ўринда қолди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Штутгарт Бременда Вердер дарвозасига тўртта гол урди