
Франция чемпионатининг 16-турида «Ланс» ўз майдонида «Ницца»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ҳар икки голга мезбонлар жавобсиз зарба берди.
Бу натижа «бургутлар» учун барча турнирлардаги кетма-кет тўққизинчи мағлубият бўлди. Гап, аввало, Лига 1 ҳамда Европа Лигасидаги ўйинлар ҳақида кетмоқда.
Кетма-кет мағлубиятлар серияси «Ницца» тарихидаги мутлақ антирекордга айланди: клуб аввал ҳеч қачон бирин-кетин шунча ўйинда ютқазмаган. Шунингдек, якунига етиб бораётган йил давомида жамоа 24 бор мағлуб бўлди ва бу кўрсаткич клуб антирекордини такрорлади.
Мазкур салбий натижа илк бор 1987 йилда қайд этилган. Ҳозирда «Ницца» Лига 1 турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.